Украинада 2 та самолёт тўқнашди. Қурбонлар орасида таниқли учувчи бор

Олам

image

Украинада иккита L-39 жанговар ўқув самолёти ҳавода тўқнашиб кетди. Бу ҳақда мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари маълум қилди.

Аниқланишича, тўқнашув оқибатида уч нафар учувчи ҳалок бўлган. Жумладан, уларнинг орасида 40-тактик авиация бригадасининг таниқли учувчиси бўлган. “Juice” тахаллусли Андрей Пильшиков МиГ-29 қирувчи самолётини бошқарган. Тўлиқ миқёсли босқиннинг бошида Киев ҳаво мудофаасида қатнашган.

2018 йилда у Clear Sky халқаро машғулотларида иштирок этган, унга шу вақтда америкаликлар “Juice” чақирув белгисини берган.

“Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз. Бу барчамиз учун оғриқли ва тузатиб бўлмайдиган йўқотишдир”, дейилади баёнотда.

Мамлакат бош тергов бюроси авиаҳалокат юзасидан жиноий иш қўзғатган. Ишнинг дастлабки квалификацияси Украина Жиноят кодексининг 416-моддаси (парвоз қоидаларини бузиш ёки уларга тайёргарлик кўриш)дир.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Австралия шимолида бортида АҚШ денгиз пиёдалари бўлган ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Украина учувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг