Украина ракета билан урган “Москва” крейсери қай аҳволдалиги очиқланди

Олам

image

Россия Қора денгиз флоти флагмани бўлган “Москва” крейсеридаги ёнғин манбаси қуршаб олинди ва ўқ-дориларнинг портлаши тўхтади. Бу ҳақда бугун, 14 апрель куни Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“Москва” крейсеридаги ёнғин манбаси локализация қилинди. Очиқ ёниш кузатилмади. Ўқ-дориларнинг портлаши тўхтатилди”, дейилади вазирлик хабарида.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, крейсер сузиш имкониятини сақлаб қолмоқда ва унинг асосий ракета қуроли бузилмаган.

“Крейсер экипажи ҳудуддаги Қора денгиз флоти кемаларига эвакуация қилинди. Крейсерни портга тортиб келиш чоралари кўрилмоқда”, дея қўшимча қилган ҳарбий бошқарма ёнғин сабаблари аниқланаётганини таъкидлаб.

Бугун Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиз флотининг “Москва” гвардия ракета крейсери ёнғин натижасида ўқ-дориларнинг портлаши натижасида жиддий шикастлангани, экипаж эвакуация қилингани ҳақида хабар берди. Вазирлик ёнғин сабаблари ўрганилаётганини айтган.

Ўз навбатида Украина расмийлари “Москва” крейсери мамлакат ҳарбийлари томонидан ҳужумга учраганини, унга “Нептун” қанотли ракетаси билан зарба берилганини эълон қилди.

“Москва” – Қора денгиз флотининг флагмани. 1983 йилда “Шон-шараф” номи билан фойдаланишга топширилган. 1996 йилда крейсер ҳозирги номини олган. Кеманинг асосий зарба қуроли 16 та П-1000 “Вулкан” ракеталарини отиш мосламаси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

841

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг