Украина ёзда биринчи F-16 қирувчиларини олади – “Reuters”

Олам

image

Биринчи F-16 қирувчи самолётлари Украинага июнь ёки июль ойларида етказилади. Бу ҳақда “Reuters” Киевдаги ҳарбий манбага таяниб хабар берди.

Манба самолётни қайси давлат етказиб беришига аниқлик киритмаган. Аввалроқ Дания, Нидерландия, Норвегия ва Бельгия Киевга F-16 самолётларини юборишга ваъда берган эди.

“Reuters” агентлигининг таъкидлашича, Россия армиясининг Харьков вилоятидаги ҳужуми шароитида F-16 самолётларини етказиб бериш Украина ҳаво кучларининг “ҳаётий” янгиланишига айланиши мумкин.

Умуман олганда, Украина 45 га яқин самолёт қабул қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Украинага муддати ўтган узоқ масофали Scalp ракеталарини, Германия эса 3 та HIMARS ракета учиргичларини етказиб бериши маълум қилинганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Украина F-16

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made