Украина ва Россия ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини алмашди
Олам
−
05 Август 2023
6930Россия ва Украина уруш зонасида ҳалок бўлган 200 дан ортиқ ҳарбий хизматчининг жасадини ўзаро алмашди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Қайд этилишича, дастлаб, кеча, 4 август куни Украина томони ҳалок бўлган жангчиларининг жонсиз таналари Киевга қайтарилганини маълум қилган. Россия Давлат Думаси депутати ва Украинадаги ҳарбий амалиётлар бўйича парламент мувофиқлаштирувчи гуруҳи вакили Шамсаил Саралиев ҳам жасадлар алмашинуви амалга оширилганини тасдиқлаган.
“Ҳа, ҳақиқатан ҳам, бугун жасадларни топшириш Мудофаа вазирлиги орқали амалга оширилди. 44 нафар жасадни Украина томонига топширдик. 160 нафар жасадни қайтариб олдик”, дейди у.
Бунга қадар томонлар жорий йилнинг июль ойида жасадларни алмашганди. Ўшанда Украинага 62 нафар аскарнинг мурдаси қайтариб берилган бўлса, Россия томони 160 нафар жасадни қабул қилиб олган. Сўнгги маҳбуслар алмашинуви эса 6 июль куни амалга оширилган. Ўшанда алмашинув “45 га 45” формуласи бўйича ўтказилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь