Украина Трамп жамоаси билан урушни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлади

Олам

image

Украина Россия билан музокараларга тайёр эканини маълум қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.

“Россия билан деярли уч йилдан бери давом этаётган жанговар ҳаракатлардан чарчаган Украина ўзининг тинчликка тайёрлигини эълон қилишни режалаштирмоқда”, дейилади хабарда.

Нашрга кўра, Владимир Зеленский идораси раҳбари Андрей Ермак АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп жамоаси билан алоқа ўрнатиш мақсадида Вашингтонга ташриф буюрган. Унда сайланган вице-президент Жеймс Дэвид Вэнс ҳам иштирок этган. Олдинроқ эса Ермак Флоридада Оқ уй девонининг янги раҳбари Сьюзи Уайлс билан ҳам кўришган.

Нашр манбаларига кўра, Ермак АҚШга Трампнинг ёрдамчилари билан муносабатларни яхшилаш учун ташриф буюрган ва унда Украина Россия билан сулҳ тузишга тайёр эканини маълум қилишни режалаштирмоқда.

“Лекин бунинг бир шарти бор – барқарор тинчлик бўлиши зарур. Беқарор, вақтинчалик тинчлик АҚШ ва Украина манфаатларига хизмат қилмайди”, дейди нашр манбаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенберг Украинага урушни тезроқ тугатиш ва сулҳ учун вақтинчалик ҳудудий ён беришни таклиф қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина уруш музокара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг