Украина ТИВ раҳбари Кулеба истеъфога чиқди
Олам
−
04 Сентябрь
8549Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба истеъфога чиқди. Бу ҳақда Олий Рада спикери Руслан Стефанчук ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
Спикер истеъфога чиқиш ҳақидаги аризаси суратини ҳам жойлаштирди.
“Ариза кейинги ялпи мажлислардан бирида кўриб чиқилади”, деб ёзган Стефанчук.
Украина ҳукумати амалдорларининг истеъфоси Олий Рада томонидан маъқулланади. Шундан сўнг Украина Президенти тегишли фармонни имзолайди.
Дмитрий Кулеба дипломатик хизматга 2003 йилда кирган. 2016 йилда у Украинанинг Европа Кенгашидаги доимий вакили, 2019 йилда эса Алексей Гончарук ҳукуматида Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича бош вазир ўринбосари бўлди.
У 2020 йилнинг март ойида 38 ёшида Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган ва Украина тарихидаги энг ёш Ташқи ишлар вазирига айланган эди.
3 сентябрь куни бешта вазир ўз лавозимини тарк этди:
- Бош вазирнинг Европа ва Евро-Атлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Олга Стефанишина (2020 йилдан буён фаолият юритади).
- Бош вазир ўринбосари, Украина “Вақтинчалик босиб олинган” ҳудудларни реинтеграция қилиш вазири Ирина Верешук (бу лавозимда 2021 йилдан бери ишлайди).
- Стратегик саноат вазири Александр Камишин (2023 йил мартидан буён фаолият юритмоқда).
- Адлия вазири Денис Малюська (2019 йилдан бери лавозимида).
- Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслар вазири Руслан Стрелец (2020 йилдан буён лавозимда).
LiveБарчаси