Украина спортчиларининг россияликларга ҳурмат кўрсатмаслигини расмийлаштирмоқчи

Спорт

image

Украина Олий радасининг Ёшлар ва спорт масалалари қўмитаси халқаро федерацияларни Россия ва Беларусь вакиллари иштирок этаётган турнирларда спортчиларнинг мажбурий қўл сиқишишини бекор қилишга чақирди. Тегишли мурожаат ташкилотнинг Telegram-каналида эълон қилинди.

Гап шундаки, жорий йилнинг 27 июль куни Миланда бўлиб ўтган қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионатининг 1/32 финал босқичида украиналик қиличбоз Ольга Харлан россиялик Анна Смирнова билан қўл сиқишишдан бош тортган ва у томонга қўл чўзиб келаётган рақибасига қилич ўқталган эди. Бу эса Харланнинг чемпионатдан дисквалификация бўлишига олиб келди.

Кейинчалик маълум бўлишича, спортчилар мусобақа аввалида баҳсни қўл сиқиб кўришиш ўрнига ўзаро қилич уриштириш орқали якунлаш ҳақида огоҳлантирилган бўлган. 

“Халқаро спорт федерациялари Украина, Россия ёки Беларусь спортчилари иштирок этадиган мусобақаларда қўл сиқишиш ёки таъзим қилиш мажбуриятини бекор қилиб, спорт мусобақалари қоидаларига ўзгартириш киритиши керак”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, Украина Халқаро қиличбозлик федерациясидан Харланнинг дисквалификациясини бутунлай бекор қилиш, ундан расман узр сўраш ҳамда четлатишда масъул бўлган барча ҳакамларнинг жавоб беришини талаб қилмоқда. Улар россиялик спортчи Анна Смирновани Олимпия руҳига зид бўлган провокацион ҳаракати учун умрбод дисквалификация қилишни ҳам сўрамоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия дисквалификация Украина Ольга Харлан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг