Украина самолёти инсон хатоси сабаб уриб туширилган – Эрон

Олам

image

Жорий ҳафта бошида Эронда ҳалокатга учраган самолёт инсон хатоси туфайли ракета билан уриб туширилган. Бу ҳақда “Reuters” Эрон давлат телевидениесига таяниб хабар берди.

Самолёт ҳарбий объект яқинидан учиб ўтганда душман ҳаво кемаси деб ўйлаб уриб туширилган. Қайд этилишича, айбдорлар жавобгарликка тортилади.

Эрон Қуролли кучларининг берган баёнотида Украина самолёти Ироқдаги Америка базаларига ҳужум учун АҚШдан жавоб келиши мумкин бўлган бир вақтда қўшинлар юқори даражадаги ҳарбий тайёргарлик ҳолатига келтирилганда уриб туширилгани маълум қилинди.

Шу ўринда Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф Украина самолётининг қулашига “инсон хатоси” сабаб бўлганини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 январь куни “Украина халқаро ҳаво йўллари” самолётининг Теҳрон яқинида қулаши натижасида бортдаги ҳеч ким омон қолмаган. Ҳодисада жами 176 киши ҳалок бўлган. Ҳодисадан кейинги тергов вақтида самолёт қулаган ҳудуддан Россияда ишлаб чиқарилган ракета қолдиқлари топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина авиаҳалокат

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг