Украина Россияга дрон ҳужуми уюштирди
Олам
−
19 Декабрь
5190Кеча, 18 декабрь куни тунда Россия ҳудудида ҳаво мудофааси воситалари ёрдамида 84 та Украина дронини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, энг кўп дронлар (36 та) Ростов вилояти устида уриб туширилган. Брянск вилоятида 21 та, Белгород вилоятида 14 та, Воронеж вилоятида эса 6 та дрон йўқ қилинган. Курск ва Тамбов вилоятларида 3 тадан, Краснодар ўлкасида эса 1 та дрон уриб туширилган.
Мудофаа вазирлиги Россия ҳудудидаги объектларга қарши самолёт типидаги дронлар ёрдамида ҳужумлар амалга оширишга уринаётган украиналикларнинг уринишлари муваффақиятли бартараф этилганини таъкидлади.
Аммо Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефть маҳсулотлари заводида дрон ҳужуми оқибатида ёнғин юз берган. Ростов вилояти вақтинча бошқарувчиси Юрий Слюсарьнинг сўзларига кўра, ҳодиса ярим тунда содир бўлган. У, шунингдек, бир кечада вилоят ҳудудида 7 та дрон йўқ қилинганини, шундан 6 таси Таганрогда ва 1 таси Батайскда уриб туширилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина хавфсизлик хизмати Россия қўшинлари учун ёқилғи олиб кетаётган 40 та темирйўл вагонларини йўқ қилганди. Мамлакат хавфсизлик қўмитаси асли Украинага тегишли бўлган, лекин айни дамда Москва назоратида бўлган Запорожье вилоятида Россия қўшинлари учун ёқилғи олиб кетаётган 40 та темирйўл вагонини йўқ қилган.