Украина қўшинлари Россия поездини йўқ қилди – ОАВ
Олам
−
18:45
6167Украина хавфсизлик хизмати Россия қўшинлари учун ёқилғи олиб кетаётган 40 та темирйўл вагонларини йўқ қилди. Бу ҳақда “Ukraina News” хабар берди.
Маълум қилинишича, мамлакат хавфсизлик қўмитаси асли Украинага тегишли бўлган, лекин айни дамда Москва назоратида бўлган Запорожье вилоятида Россия қўшинлари учун ёқилғи олиб кетаётган 40 та темирйўл вагонини йўқ қилган.
“Reuters”га кўра, операция турли разведка ва ҳарбий хизматлар иштирокида ўтказилган ва бир неча босқичда ўтган.
“Мақсад Қримдан Запорожье вилоятининг вақтинча босиб олинган ҳудудларига ёқилғи етказиб бериш учун логистика йўналишларини бузиш эди”, дейилади хабарда.
Хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, унинг бўлинмаларидан бири қўпорувчилик операциясини уюштирган, операция давомида Россия назоратидаги Запорожье вилоятиида жойлашган поезд ҳаракатланаётган темир йўл линияси шикастланган.
“Поезд тўхтатилди, вагонлар ёниб кетди ва армия бўлинмалари АҚШ томонидан етказиб берилган HIMARS қуроллари билан воқеа жойига ҳужум қилди”, деган хизматчилардан бири.
Маълумот учун, Россия кучлари Запорожье вилоятининг қарийб 70 фоизини назорат қилмоқда. Россия қўшинлари, шунингдек, қўшни Херсон вилоятининг қарийб 70 фоизини назорат қилмоқда.
Россия бу воқеа ҳақидаги хабарларга ҳозирча изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 декабрь куни Россиянинг нефть танкерларидан бири оғир бўрон вақтида Керч бўғозида иккига бўлиниб кетидҳи натижасида ичидаги нефть сувга тўкилганди.
LiveБарчаси