Украина Россия ҳарбий аэродромига ҳужум қилди
Олам
−
06 Апрель
12295Украина Россиянинг Ростов вилоятидаги Морозовск ҳарбий аэродромига ҳужум қилиб, олтита самолётни йўқ қилди. Бу ҳақда Киевдаги разведка манбасига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.
Агентлик бу айбловларни мустақил равишда тасдиқлай олмайди. Манба ҳужум қандай амалга оширилганига аниқлик киритмаган, бироқ яна саккизта ҳарбий самолётга зарар етганини қайд этган.
Манбанинг таъкидлашича, Морозовск аэродромида Россиянинг Су-24 ва Су-24М каби тактик бомбардимончи самолётлари жойлашган бўлиб, улар Россия Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Украина ҳарбийлари ва фронтдаги аҳоли пунктларига бошқариладиган бомбали ҳужумлар учун фойдаланилади. Манба операцияни муҳим деб таърифлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бир кечада 53 та Украина дронларини уриб туширгани, уларнинг аксарияти Ростов вилояти осмонида бўлганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
04 Ноябрь