Украина Путиннинг шартини муҳокама қила бошлади – Володин

Олам

image

Украина Олий Радасининг айрим депутатлари аллақачон Россия Президенти Владимир Путиннинг Украинага босқинни тўхтатиш бўйича шартини муҳокама қила бошлаган. Бу ҳақда Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин ўзининг Telegram’даги саҳифасида маълум қилди.

Давлат Думаси раисининг сўзларига кўра, украиналик депутатлар Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи улар учун барча масалаларни ҳал қилишига қанчалик узоқ умид қилсалар, мамлакатда фақат Вашингтон ва Брюссель учун сарфланиши мумкин бўлган кам сонли фуқаролар қолади ва Украина ҳудуди қисқаради.

“Украиналик депутатлар ўз фуқаролари ҳақида ўйлаб, давлатни сақлаб қолишни истасалар, Путиннинг таклифларини муҳокама қилишни бошлашлари тўғри. Айтганча, парламент орқали келаётган маълумотларга кўра, Олий Раданинг айрим депутатлари буни аллақачон қила бошлаган”, деб ёзди Володин.

Дума етакчисининг билдиришича, бугунги кунда Украинанинг ягона қонуний субъекти бу – Олий Рада ва фақат у ҳар қандай келишувга эришишда иштирок этиши мумкин. Шунингдек, Володин Зеленскийнинг Байден, Макрон ва Шольц томонидан қўллаб-қувватланган ташаббуслари ўз маъносини йўқотганини айтди.

Вячеслав Володин эндиликда Украина Президенти йўқлиги ва барча масъулиятни Олий Рада ўз зиммасига олиши кераклигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Путин кеча, 14 июнь куни Украина қўшинлари тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикалари ва Запорожье ва Херсон вилоятларининг бутун ҳудудидан олиб чиқилсагина музокаралар бошланиши мумкинлигини айтганди. Украина Президенти Владимир Зеленский эса ушбу шарт ультиматум эканлиги ва ундан аввал мавжуд бўлган ультиматумлардан бошқа ҳеч нарса йўқлигини таъкидлади.  


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Вячеслав Володин Давлат Думаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг