Украина президентлиги учун етакчи номзод Қрим бўйича позициясини билдирди
Олам
−
04 Апрель 2019
10881Украина президентилиги учун “Слуга народа” партияси номзоди, биринчи турдан кейин етакчилик қилаётган Владимир Зеленский Қрим яримороли бўйича позициясини билдирди.
“Қрим бу – Украина. Аввал, ҳозир ва келажакда ҳам”, деган Зеленский Қримга доир саволга жавобан.
Аввалроқ, Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан гипотетик – тахминий мулоқот вақтида, ундан Қрим ва Донбасс учун компенсация талаб қилиш истагида эканини маълум қилганди.
Владимир Зеленскийнинг сайловолди дастурида Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларини қайтариш ва агрессорни товон тўлашга мажбур қилиш каби бандлар жой олган.
Маълумот учун, 2014 йил март ойида Украина ҳудуди бўлган Қрим яримороли Россияга қўшиб олинди. Бу ҳолат Ғарб давлатлари ва уларнинг иттифоқчилари томонидан ўзга давлат ҳудудини аннексия қилиш деб баҳоланди. Натижада Европа Иттифоқи давлатлари, АҚШ, Канада ва бошқа давлатлар Россия нисбатан санкциялар жорий қилди. Россия эса Қрим аҳолиси референдум асосида ўз хоҳиши билан Россияга қўшилганини айтиб келади.
LiveБарчаси