Украина Москвага дронлар билан ҳужум қилди

Олам

image

Россиянинг Москва шаҳрига яқинлашаётган 30 та Украина дрони бир кеча давомида Россия кучлари томонидан уриб туширилди. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Бирламчи маълумотларга кўра, у илк икки дрон ҳақида маҳаллий вақт билан соат 22:04, охиргиси ҳақида эса 03:47 да хабар берган. Дронлар парчалари тушган жойларда фавқулодда хизмат мутахассислари иш олиб борган.

Ҳаво хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Домодедово” ва “Жуковский” аэропортларида вақтинча самолётлар қабул қилиш ва учириш чекланган. Бу чоралар парвозлар хавфсизлиги учун зарур бўлгани таъкидланган.

Чекловлар ҳақида хабар “Домодедово“ бўйича 01:36 да, “Жуковский” бўйича 01:41 да эълон қилинган. Соат 04:03 да эса Россия фуқаролик авиацияси вакили ушбу чекловлар бекор қилинганини билдирган.

Вақтинчалик чекловлар амал қилган пайтда “Домодедово”га учаётган учта самолёт захира аэродромларига йўналтирилган, яна бир рейс “Жуковский”дан бошқа аэродромга кўчирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Киевга баллистик ракеталар билан уюштирган ҳужуми оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, яна 12 киши жароҳат олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Украина Домодедово Сергей Собянин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг