Украина Луганскдаги коллежга зарба берди. Қурбонлар бор

Олам

image

Кеча, 22 май куни Украинанинг Старобельск педагогика коллежига қилган ҳужуми оқибатида ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Луганск Халқ Республикаси раҳбари Леонид Пасечник маълум қилди.

“Қутқарувчилар бутун тун давомида Старобельскда вайроналарни тозалаш ишларини олиб борди. Афсуски, умидлар оқланмади – қурбонлар сони ўн нафарга етди”, деб ёзган у.

Соғлиқни сақлаш тизими маълумотларига кўра, ҳозирда ўн нафар ярадор шифохонада даволанмоқда. Уларнинг беш нафари оғир аҳволда. Яна 32 нафар ярадорга амбулатор ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, бедарак йўқолган 11 нафар шахсни қидириш ишлари давом этмоқда.

Россия тарафи маълумотларга кўра, 22 майга ўтар кечаси украин дронлари коллеж ётоқхонасига зарба берган. Ўша вақтда бинода 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган 86 нафар ўқувчи бўлган. Ҳужум оқибатида бино қулаб тушган. Хабарда айтилишича, унинг яқинида ҳарбий объектлар бўлмаган.

Россия Президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлигига ушбу ҳужумга жавоб чоралари бўйича таклифлар тайёрлашни топширган. Шунингдек, у Украина ҳарбийларини қўмондонлик буйруқларини бажармасликка чақирган. Ҳодиса бўйича террорчилик акти моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири – “Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез” Украина дронлари ҳужумидан кейин ишлаб чиқариш қувватининг ярмидан кўпроғини йўқотган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Украина Луганск Леонид Пасечник

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг