Украина қўшинлари Бахмут жанубида қисман муваффақиятга эришди – Бош штаб

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Бахмут жанубидаги Клешчеевка ҳудудида "қисман муваффақият"га эришди. Бу ҳақда бугун, 7 июль куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилди. 

Айтилишича, Украина Қуролли кучлари қанотларда олдинга силжишда давом этмоқда, рус қўшинларини илгари "қўлга олинган" чизиқлардан чиқариб юбормоқда ва оғир жанглар бўлмоқда.

Россия Федерацияси Лиманский, Авдеевский ва Марьинский йўналишларида олдинга силжиган. Лиманский йўналишида ўтган кун давомида Россия қўшинлари авиация кўмагида Украина Қуролли Кучларини Кармазиновка ғарбидаги позициялардан сиқиб чиқаришга уринган.

Авдеевка йўналишида эса Россия Первомайский ҳудудида олдинга силжиган, Новокалиново ва Авдеевка ҳудудларида ҳаво ҳужумлари амалга оширилмоқда.

Марьинский йўналишида ҳам Марьинка ҳудудида ҳужумлар ва Красногоровка яқинида ҳаво ҳужуми содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Бахмут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made