Украина Қримдаги Россия ракеталарини йўқ қилди
Олам
−
21 Март 2023
18023Украина Қримдаги Жанкой шаҳрида Россиянинг “Калибр” ракеталарини йўқ қилганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда Украина разведка Бош бошқармасининг расмий Telegram каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, “Калибр” ракеталари уларни темир йўл орқали ташиш пайтида портлатиб юборилган. Улар Россия Қора денгиз флотининг ер усти кемаларидан учириш учун мўлжалланган бўлган.
“Сирли “пахта” Россияни қуролсизлантириш жараёнини давом эттириб, Украинанинг Қрим яриморолини деоккупацияга тайёрламоқда”, дейилади разведка бошқармаси хабарида.
Қрим раҳбари Сергей Аксёнов эса Жанкой ҳудудида ҳаво мудофааси ишлаб чиқилганини, дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида уй хўжалиги ва дўконга зарар етганини ҳамда бир киши яраланганини маълум қилган.
Маълумот учун, Жанкой шаҳрида йирик темир йўл узели ва ҳарбий иншоотлар мавжуд. Бу шаҳар Херсон вилоятининг Россия томонидан босиб олинган қисми яқинида жойлашган бўлиб, у орқали рус қўшинлари учун таъминот йўллари ўтади.
LiveБарчаси