Украина икки фронтда жангга тайёрланмоқда – Кулеба
Олам
−
21 Февраль 2023
11871Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба мамлакат икки фронтда катта жангга тайёрланаётганини айтди. Бу ҳақда у маҳаллий “ТСН” телеканалига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи фронт дипломатик, иккинчиси эса ҳарбий.
Шунингдек, у яқин орада НАТОнинг шарқий қаноти давлатлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтишини ва унда улар Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиниши мумкинлигини айтган.
Вазир қандай қарорлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.
“Энди бизга самарали ёрдам бераётган барча дўстларни максимал даражада сафарбар қилиш керак”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский ўтган ҳафта Россия ҳарбийлари аллақачон бир неча йўналишдан ҳужум уюштираётганини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь