Ўзбекистон ҳудудлари хавфсизлиги учун Хитой 1 миллиард доллар ажратади
Жамият
−
28 Сентябрь 2019
4046Шу йилнинг 24 сентябрь куни Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш режаси қабул қилинди.
Шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб, "Бир макон, бир йўл" иккинчи халқаро форумида иштирок этди. 27–29 августда Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича умумий қиймати 4342 миллион АҚШ долларига тенг бўлган битимлар, меморандумлар ва тўғридан-тўғри шартномалар имзоланди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режасини тасдиқлади. Режада кўрсатилган масъул ижрочилар ҳар бир лойиҳа бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиши, уларни ўз вақтида ва сифатли бажариши ва мунтазам ҳисобот топшириб бориши лозим.
Жумладан Ўзбекистон ҳудудларида "Хавфсиз шаҳар" тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик ҳам киритилган. Унинг доирасида Хитой тарафи билан қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган битимлар имзоланди.
Маълумот учун, бу жамоатчилик хавфсизлигини ва ҳуқуқий тартиботни таъминлаш учун мўлжалланган ягона интеграциялашган аппарат-дастур комплексидир.
Пойтахтда 2020 йилнинг охирги чорагида тизим ишга туширилиши лозим. 2021 йил декабргача мамлакат бўйлаб тизимни монтаж қилиш ва ишга тушириш ишлари олиб борилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва шу йилнинг 25 сентябридан кучга кирди.
LiveБарчаси