Украина дронлари Россия ҳудудига зарба берди

Олам

image

Бугун тунда Россия ҳудудидаги нишонларга қарши Киевнинг 33 та учувчисиз учоқлардан амалга оширилган ҳужум тўхтатилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги баёнотига таяниб, "РИА Новости" хабар берди.

Аниқланишича, Белгород ва Воронеж вилоятлари осмонида тўртта, Курск устида биттадан, Брянскда 18 та ва Калуга устидан олтита учувчисиз учоқ тутиб олинган.

Украина дронларининг ҳужумлари ҳақида маҳаллий маъмурият ҳам хабар берган. Бироқ, ҳеч ким жабрланмаган. Воронеж губернатори Александр Гусевнинг сўзларига кўра, вилоят марказида уриб туширилган самолёт қолдиқлари хусусий уйнинг томини шикастлаган.

"Украина Қуролли кучлари Россиянинг марказий ва чегарадош ҳудудларини мунтазам равишда ўққа тутмоқда, дронлардан зарбалар бериб, саботаж ишларини амалга оширмоқда", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Донецк вилоятининг Авдеевка шаҳридан Украина қўшинлари олиб чиқилишини маълум қилган эди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Украина дронлар ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг