Украина Даниядан F-16 самолётларининг иккинчи партиясини олди

Олам

image

F-16 қирувчиларининг иккинчи партияси Украинага Даниядан етиб келди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

"Украина учун Даниядан келган F-16 самолётларининг иккинчи партияси аллақачон мамлакатда", деб ёзди у данияликларга миннатдорлик билдириб.

Зеленский Киев қанча самолёт олганига аниқлик киритмади.

Ноябрь ойида Дания Бош вазири Метте Фредериксен 6 та F-16 қирувчи самолёти Украинага топширилгани ва яна 13 та самолёт етказиб бериш режалаштирилгани ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни Зеленский Вашингтон шаҳридаги Рейган институтида Украина мудофааси учун 128 та F-16 қирувчи самолёт кераклигини айтганди. Зеленский НАТО томонидан Украинага ваъда қилинган F-16 қирувчи самолётларининг сони жуда камлиги, шунингдек, улар жуда кечикаётганлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина F-16 Дания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг