Украина Бош вазири истеъфо берди

Олам

image

Денис Шмигаль Украина Бош вазири лавозимидан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида эълон қилди.

14 июль куни Украина Президенти Владимир Зеленский Олий Радага мудофаа вазири лавозимига Денис Шмигални, унинг ўрнига эса ҳозирда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва мамлакатнинг биринчи аёл Иқтисодиёт вазири бўлиб ишлаётган 39 ёшли Юлия Свириденкони тайинлашни таклиф қилди.

Свириденко АҚШ ва Украина ўртасидаги фойдали қазилмалар бўйича келишув бўйича музокараларда муҳим роль ўйнади. У тез-тез Украинани Ғарб ҳамкорлари билан юқори даражадаги музокараларда ҳимоя қилиб, мудофаа соҳасида ҳамкорлик, иқтисодиётни тиклаш ва қайта қуриш масалаларига эътибор қаратган.

Денис Шмигаль 2020 йил мартидан бери Бош вазир лавозимини эгаллаб келмоқда. 43 ёшли Рустам Умаров эса 2023 йил сентябридан буён Украина Мудофаа вазирлигини бошқариб келмоқда. Ўтган ҳафта Зеленский Умаровнинг Украинанинг АҚШдаги янги элчиси бўлиши мумкинлигини тан олди.

“Украинска правда”нинг ёзишича, Олий Рада 16-17 июль кунлари Украина ҳукуматидаги ўзгаришларни маъқулламоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Денис Шмигаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг