Украина бетон тўсиқ билан изоляция қилишга қарор қилди – Беларусь чегара қўмитаси

Олам

image

Украина ҳарбийлари тиканли симли темир-бетон панжара қуришни бошлади. Бу ҳақда бугун, 17 ноябрь куни Беларус Давлат чегара қўмитасида маълум қилинди. 

Қайд этилишича, Украина томонидаги бетон плиталардан қурилаётган тўсиқнинг баландлиги тахминан 3-4 метрни ташкил қилади. Қурилаётган панжара Беларусь давлат чегарасидан 10-15 метр узоқликда Долск аҳоли пункти яқинида жойлашган. 

“Деворда улар қолдирадиган бўшлиқлар мавжуд. Узунлиги 100-200 метр бўлган узлуксиз панжара, кейин тахминан 2-3 оралиқ бўшлиқ, кейин яна тўсиқ панжараси мавжуд”, дея хабар беради Қўмита. 

Бундан ташқари, қурилаётган панжара бўйлаб ариқ қазилган, Украина чегарачилари кузатув минораларини ўрнатмоқда. 

“Иш тезлиги кунига тахминан 2-4 бетон плита. Иш соат 9:00 дан 17:00 гача давом этмоқда”, дейди Беларусь Давлат чегара қўмитаси.

Минск вазиятни кузатиб бормоқда, жойга кенгайтирилган чегара отрядлари юборилган, улар кучайтирилган режимда хизмат қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Украина Беларусни Россияга “махсус ҳарбий операция” ўтказишда ёрдам беришда айбламоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Беларусь

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг