Украина Белгородга ҳужум уюштирди. Қурбонлар бор

Олам

image

Украинанинг кеча, 30 август куни кечки пайт Россия жануби-ғарбидаги Белгород шаҳрига уюштирган ҳужуми оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 46 киши яраланди. Бу ҳақда губернатор Вячеслав Гладков маълум қилди.

Билдирилишича, бир аёл ва тўрт эркак тез ёрдам етиб келгунига қадар олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. 37 нафар тинч аҳоли, жумладан, 6 нафар бола яраланган. Етти нафар катталар ва уч нафар боланинг аҳволи оғир. Барча жабрланганлар Белгороддаги тиббиёт муассасаларига етказилган.

Гладковнинг аниқлик киритишича, Украина снарядлари кўп қаватли уй, бир нечта савдо объектлари ва йўловчи вагонига тушган. Белгород туманининг Дубовое қишлоғида иккита хусусий уй ва 13 та автомобиль ёниб кетган.

Расмийлар, шунингдек бугун, 31 август куни Белгород вилоятига чегарадош Шебекино шаҳрида ўққа тутилган бир аёл яраланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳужумлари ортидан НАТО Украинага ҳарбий ёрдамини кенгайтираётгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина ҳужум Белгород

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг