Украина аҳолисининг деярли ярми Зеленский тезроқ кетишини истамоқда

Олам

image

Украина аҳолисининг деярли ярми (45,8 фоизи) мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилиши керак, деб ҳисоблайди. Бу "Ижтимоий мониторинг" маркази томонидан ўтказилган сўровнома натижаларидан маълум бўлган. 

Уларга кўра, украинларнинг 43 фоизи бундай овоз беришга қарши бўлган, 11,1 фоизи эса жавоб беришга қийналган. 

Агар Украинада президентлик сайловлари кейинги ҳафтада ўтказилса, овоз беришга тайёрлигини билдирганлар орасидан 25,6 фоизи амалдаги Президент Владимир Зеленскийни қўллаб-қувватлайди. 

Шу билан бирга, респондентларнинг 15,5 фоизи "Оппозиция платформаси - Ҳаёт учун" партияси сиёсий кенгаши раиси Виктор Медведчукга, 15,2 фоизи эса собиқ Президент ва "Европа бирдамлиги" партияси раҳбари Пётр Порошенкога овоз беришини маълум қилган. 

Сўровда қатнашганларнинг қолган 11,5 фоизи собиқ Бош вазир, "Батькившина" партияси раҳбари Юлия Тимошенкога овоз беришини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг