Ўқувчиларнинг мактабда бўлиш вақти Face ID орқали назорат қилинади

Жамият

image

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ички ишлар вазирлиги ва халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган қўшма ҳайъат мажлисида ўқувчиларни мактабда бўлиш вақти Face ID тизими орқали назорат қилиниши ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ўқувчиларни назорат қилиш ва ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида мактабларда Face ID тизимини жорий этиш, таълим сифатини ошириш мақсадида синф хоналарига овозли камералар ўрнатиш ва уларни ички ишлар органлари ҳамда профилактика инспекторлари билан интеграциялашувини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Қўшма ҳайъат мажлисининг якунида вилоят бошқармалари раҳбарларининг таклифлари тингланди. Май ойи ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида долзарб ой сифатида белгиланди. Ички ишлар вазири томонидан янги ўқув йили бошлангунга қадар 3-секторда ички ишлар бўлимларига бириктирилган 220 га яқин мактабларда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хоналарини ташкил этиш, мактаблар яқинидаги йўл белгилари, йўл чизиқлари ва пиёдалар ўтиш жойларини ишчи ҳолатда эканини назорат қилиш бўйича топшириқлар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мактаб Шерзод Шерматов

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг