Ўқувчилар учун имтиёзли интернет тариф режаси жорий қилинади
Жамият
−
28 Август 2020 11785 1 дақиқа
Аввалроқ, Ўзбекистонда мактаблар 14 сентябрдан бошланиши ҳақида хабар берган эдик. Мактаблар бир вақтнинг ўзида анъанавий ва масофавий шаклда бошланяпти.
Масофавий таълим шакли сақланиб қолаётгани сабабли, ўқувчиларга интернетдан фойдаланиш учун имтиёзлар берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти раисилигида ўтказилган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича йиғилишда айтиб ўтилди.
Видеодарсларни сифатли тайёрлаш, бу жараёнга давлат ва нодавлат телеканалларини фаол жалб этиш, 3 та телеканалда доимий эфирга узатиб бориш зарурлиги қайд этилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига жойларда рақамли телевидение сигнали ва интернет тезлигини таъминлаш, чекка ҳудудлардаги коммуникация тизимларини тўлиқ тестдан ўтказиш бўйича кўрсатма берилди. Ўқувчилар учун интернетдан фойдаланишда имтиёзли “Мактаб” тариф режаси жорий этилиши айтилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь