Ўқувчи коллежда отишма уюштирди

Олам

image

Россиянинг Благовешенск шаҳридаги қурилиш коллежида отишма юз берди. Натижада 2 киши ҳалок бўлди, 3 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Отишмани Амур қурилиш ва коммунал хўжалик коллежи ўқувчиси уюштирди. Қуролли бузғунчини “хавф” сигнали бўйича воқеа жойига биринчи етиб келган Йўл-патруль хизмати ходимлари бир хонага сиқиштириб қўйди. Полиция ходимлари ҳужум қилган шахсга қарата ўқ узган.

Ўқувчилар эвакуация қилинганидан кейин коллеж ҳудудидан икки кишининг, жумладан, ҳужум қилган ўқувчининг жасади топилди. Бузғунчи ўз жонига қасд қилган.

Полиция маълумотига кўра, ўқувчининг отишма қилишига тенгдошлари билан ўзаро можароси сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

коллеж отишма

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг