Ўқитувчилар иссиқхона сотиб олишга мажбурланяптими? ХТВ вазиятга ойдинлик киритди
Жамият
−
29 Апрель 2019 5536 1 дақиқа
Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Хива туманидаги 15-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларига туман ҳокимлиги босими остида мактаб директори томонидан иссиқхоналарни мажбурий тарзда ўрнатилаётганлиги ҳақидаги маълумотни ўрганиб чиқди.
Ўрганиш натижаси шуни кўрсатдики, мактаб педагог ходимлари ва ишчилари орасида мамлакатда томорқалардан самарали фойдаланиш ва банкларнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланган ҳолда уйда парранда, товуқ, қуён боқиш, иссиқхоналар қуришнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилган.
Вазирликнинг маълум қилишича, 15-сонли умумтаълим мактаби ходимлари билан суҳбатда уларни ҳеч ким мажбурий тарзда иссиқхона сотиб олишга ундамаганлиги аниқланган.
Мактаб директорига мазкур масала бўйича хорижлик журналистлар қўнғироқ қилган ва мажбурий иссиқхона ўрнатиш ҳолати йўқлигини айтган.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль