Ўқишни кўчириш бўйича ариза топшириш бошланди
Жамият
−
15 Июль 2023
7024Бугун, 15 июль кунидан бошлаб Олий таълим муассаларида ўқишни кўчириш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўқишни кўчириш учун аризалар жорий йилнинг 5 августига қадар давом этади. Аризалар қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:
- transfer.edu.uz – давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
- my.uzbmb.uz – хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:
Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади.
Ўтиш баллини тўплолмаганлар “супер-контракт” билан қабул қилиниши мумкин.
Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар “перевод”чилар учун амал қилмайди.
LiveБарчаси