Угандада микроавтобус ва фил тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор

Олам

image

Угандада йўлда кетаётган микроавтобус фил билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Расмийлар маълумотига кўра, ҳодиса 24 май куни кечқурун мамлакат шимоли-ғарбида жойлашган Мурчисон-Фолс миллий боғида содир бўлган. Тўқнашув оқибатида яна тўрт киши жароҳат олган.

Полициянинг билдиришича, микроавтобусда Уганда Солиқ бошқармасининг етти нафар ходими бўлган. У Аруа шаҳридан пойтахт Кампалага қайтиб кетаётган вақтда фил билан тўқнашган. Жароҳатланганлар аввал маҳаллий шифохонага, кейинроқ эса даволаниш учун Кампалага олиб кетилган.

Расмийлар филнинг аҳволи ҳақида маълумот бермаган. Уганда Ёввойи табиат бошқармаси ҳайдовчиларни йўлни кесиб ўтаётган ҳайвонларга эътиборли бўлишга чақирган.

“Қўриқланадиган ҳудудлар орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилар эҳтиёткорлик билан юришлари керак, чунки ёввойи ҳайвонлар тез-тез йўлларни кесиб ўтади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австрия шимолидаги Шмиттенхёэ тоғлари яқинида парапланчи ва кичик самолёт ҳавода тўқнашиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

микроавтобус Уганда фил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг