UFC 306 ташкилотнинг энг сердаромад турнири бўлди

Спорт

image

UFC 306 турнири лига тарихидаги энг юқори даромад келтирган турнир бўлди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Дана Уайт матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг айтишича, “Сфера”даги барча 16 024 ўрин учун чипталар сотилган. Охирги турнир учун чипталар сотувидан тушган умумий даромад тахминан 22 миллион долларни ташкил этган. Бу UFC тарихидаги рекорд ҳисобланади. 

Қайд этиш жоиз, UFC 306 турнирининг асосий жангида Шон О'Мэлли ва Мераб Двалишвили ўртасида енгил вазн тоифасида UFC чемпионлиги учун бўлиб ўтди. Жанг грузиялик жангчининг ғалабаси билан якунланди ва у -61 кг вазнда янги лига чемпионига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дана Уайт Мераб Двалишвили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made