ЎФА президенти ва вице-президентлари қайта сайланди

Спорт

image

Бугун, 29 январь куни Миллий футбол марказида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конгресси бўлиб ўтди. Унда ассоциация президенти ва вице-президентлари ўз лавозимига қайта сайланди.

Конгресс доирасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2025 йил якунлари бўйича молиявий фаолиятини текширишга оид аудиторлик ҳисоботи тасдиқланди. Шундан сўнг ассоциация президенти ҳамда вице-президентлари лавозимларига сайлов бўлиб ўтди.

Сайлов якунларига кўра, Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига қайта сайланди.

Шунингдек, Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи витце-президенти, Одил Аҳмедов эса витце-президент лавозимларига яна бир бор ишонч билдирилган ҳолда қайта сайланди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида 2025 йилнинг энг яхшиларни аниқлаш учун тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Элдор Шомуродов “Йилнинг энг яхши футболчиси”, Темур Кападзе “Йилнинг энг яхши мураббийи”, Садриддин Ҳасанов “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”, Насибабону Тошмуҳаммедова “Йилнинг энг яхши аёл ҳаками”, Илгиз Танташев “Йилнинг энг яхши ҳаками”, Диёра Ҳабибуллаева “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” деб топилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Қурбонов ЎФА Равшан Эрматов Одил Аҳмедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг