ЎФА Осиёнинг энг яхши федерацияси бўлди (видео)

Спорт

image

Кеча, 31 октябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) “AFC Annual Awards” йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) “Йилнинг энг яхши футбол ассоциацияси” номинациясида ғолибликни қўлга киритди. 

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Осиёнинг турли футбол тадбирларига мезбонлик қилди ҳамда ўзаро лойиҳаларни амалга оширди. Хусусан, тарихда илк бор U-23 ва U-20 Осиё чемпионатлари, шунингдек, ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котиблари конференцияси Ўзбекистонда ўтказилди. Қитъа миқёсидаги турли саралаш баҳслари, клублар ўртасидаги турнирлар, аёллар футболи, CAFA мусобақаларида ЎФА фаоллик кўрсатди. Ушбу саъй-ҳаракатлар ОФК томонидан муносиб эътироф этилди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур номинацияда Эрон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси номзодлари кўрсатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made