Осиё Кубоги-2027. Ўзбекистоннинг қуръадаги саватчаси аниқ бўлди
Спорт
−
18:20 3354 1 дақиқа
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Осиё Кубоги қуръа ташлаш маросими учун жамоаларни саватчаларга тақсимлади. Саралаш асоси сифатида FIFA’нинг 1 апрелдаги рейтинги олинган.
1️-саватча:
- Саудия Арабистони – мезбон;
- Япония;
- Эрон;
- Жанубий Корея;
- Австралия;
- Ўзбекистон.
2️-саватча:
- Қатар;
- Ироқ;
- Иордания;
- БАА;
- Уммон;
- Сурия.
3️-саватча:
- Баҳрайн;
- Таиланд;
- Хитой;
- Фаластин;
- Вьетнам;
- Тожикистон.
4️-саватча:
- Қирғизистон;
- Ливан ёки Яман;
- КХДР;
- Индонезия;
- Кувайт;
- Сингапур.
Маълумот учун, аввалги йилларда ОФК саватчаларга ажратишда гибрид усулдан фойдаланарди. Бунда FIFA рейтинги ва саралаш турнири якунлари бирлаштирилиб, Жаҳон чемпионати саралашининг финал босқичида иштирок этган жамоаларга устунлик берилган. Ушбу гибрид усул туфайли 2019 йилги Осиё Кубоги финал босқичи учун қуръа ташлашда Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўрин алмашиб, учинчи саватчадан иккинчи саватчага кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2027 йилги Саудия Арабистонида мезбонлигидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими хавфсизлик нуқтаи назаридан номаълум муддатга қолдирилгани ҳақида хабар берилган эди. 24 жамоа иштирок этадиган турнир 2027 йил 7 январдан 5 февралгача Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган. Қуръа ташлаш маросими эса дастлаб жорий йилнинг 11 апрель куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши белгиланган эди.
Live
Барчаси