UEFA Украинани жазолади
Спорт
−
10:12 1059 1 дақиқа
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA)нинг Назорат, этика ва интизом қўмитаси Украина футбол ассоциациясини (УАФ) Литвага қарши Европа футзал чемпионати ўйинида мухлислар томонидан содир этилган ирқчилик хатти-ҳаракатлари сабаб 5000 евро миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар берди.
Маълум қилинишича, Украина терма жамоаси 25 январь куни Латвия, Литва ва Словенияда ўтказилган турнирнинг гуруҳ босқичида Литва жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этган.
UEFA қарорига кўра, УАФ нафақат 5000 евро жарима тўлайди, балки мухлисларнинг ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари сабаб жамоанинг UEFA футзал мусобақасидаги навбатдаги уй учрашувини томошабинларсиз ўтказиши ҳам белгиланди. Бироқ, ушбу интизомий чора шартли ҳисобланади – қарор бир йиллик синов муддати билан кучга киради. Украиналик мухлислар томонидан содир этилган қоидабузарликнинг аниқ тафсилотлари очиқланмаган.
Live
Барчаси