UEFA Шотландия мухлисларидан узр сўради
Спорт
−
22 Ноябрь 1661 2 дақиқа
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Шотландия терма жамоаси мухлисларининг мамлакат жамоасини Жаҳон чемпионатига чиққанини нишонлаётган видеолари ижтимоий тармоқлардан олиб ташлангани учун расмий равишда узр сўради. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Шотландия футбол ассоциацияси (SFSA)га UEFA номидан адвокатлар хатлар юборилиб, Х (собиқ Twitter) платформасида Шотландия – Дания учрашувидаги ўйин тасвирлари рухсатсиз намойиш этилгани айтилган. Натижада мамлакат бўйлаб Глазго, Стерлинг, Данди ва бошқа шаҳарлардаги барларда ўйин натижасини нишонлаётган мухлисларнинг видеолари олиб ташланган, SFSA аккаунти эса вақтинча блокланган.
SFSA ҳаммуассиси Пол Гудвин бу ҳолатдан ҳайратда қолганини айтиб, даъвонинг адолатлилигига шубҳа билдирди:
“UEFA Х’дан баъзи клуб барларидаги оддий байрам видеоларини ўчиришни талаб қилгани, футболни бошқараётган айрим одамларнинг ўйиндан қанчалик йироқлигини кўрсатади. Бу жуда ажабланарли ҳолат”, деди у.
“Контентни ҳимоя қилиш агентликларимиз томонидан айрим видеолар нотўғри танлаб олинган. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Муаллифлик ҳуқуқи бўйича билдиришномаларни қайтариш чоралари кўрилмоқда ва видеолар ижтимоий тармоқларга тикланади”, дея изоҳ берди UEFA вазиятни қайта кўриб чиққандан сўнг расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Шотландия терма жамоаси жорий йилнинг 18 ноябрь куни Хэмпденда Данияни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, 1998 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олган эди. https://qalampir.uz/news/zhch-2026-ishtirokchilari-soni-42-taga-yetdi-127332