Учтепадаги мебель цехида ёнғин бўлди
Жамият
−
01 Ноябрь 2019
4041Кеча, 31 октябрь куни соат 08:58 да пойтахтнинг Учтепа тумани Ю.Саккокий кўчаси 17-уйда жойлашган “Малика Муслима” Оилавий корхонасига қарашли мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 09:37 да ўраб олиниб, 09:07 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида цехининг 150 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.
Ёнғиндан цехининг 150 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни тахминий сабаби, электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.