Учтепада иккита уй ёниб кетди
Жамият
−
14 Июнь 2019
3621Тошкент шаҳар Учтепа туманида бирданига иккита уй ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
12 июнь куни соат 18:18 да Тошкент шаҳар ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Учтепа тумани Чўпонота маҳалласи Қўшилиш 2-берк кўчаси 6 ва 8-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.
Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга 3 дақиқада етиб борганида иморатларнинг асосий том қурилиш конструкциялари ёнаётгани маълум бўлган. Ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида аланга бартараф этилиб, уйларнинг 500 кв метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғинда фуқароларнинг тан жароҳати олишларига ва ҳалок бўлишларига йўл қўйилмаган. Ёнғин оқибатида 6-уйнинг 50 кв.метр майдонда ва 8-уйнинг 60 кв метр майдонда том қурилиш конструкциялари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг таҳминий сабаби 8-уйдаги электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь