Учтепа туманидаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Жамият
−
17 Май 2019
4742Эртага, 18 май куни Учтепа туманидаги айрим кўчаларда барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, Фарҳод ва Али Қушчи кўчалари чорраҳасидан Фарҳод кўчаси бўйлаб Лутфий кўчасига, Катта Хирмонтепа кўчасининг Фарҳод кўчасидан Ширин кўчасигача бўлган қисмида соат 7:30 дан 08:30 га қадар барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Кўчалар Ёшлар марафони ўтказилиши муносабати билан автотранспортлар учун беркитилади. Шаҳар ҳокимлиги юзага келадиган ноқулайлик учун узр сўраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь