Учқун Қуронбоев Паралимпиаданинг бронза медалини қўлга киритди
Спорт
−
06 Сентябрь
3271Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги Париж ёзги Паралимпиада ўйинларининг пара дзюдо баҳсларида ўзбекистонлик Учқун Қуронбоев бронза медаль учун татамига чиқди.
Эркаклар ўртасида J2 классида -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Қуронбоев бронза медаль учун кечган беллашувда Ким Донгунга қарши кураш олиб борди ва делегация ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.
Шу тариқа, делегация ҳисобидаги медаллар ҳозиргача 9 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронзага етди. Делегация жами 22 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 12-ўринни банд қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паралимпиада ўйинларининг пара дзюдо баҳсларида ўзбекистонлик Кумуш Хўжаева J2 классида -57 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритганди.
LiveБарчаси