Учинчи жаҳон уруши ядровий ва ҳалокатли бўлади – Лавров
Олам
−
02 Март 2022
16925Учинчи жаҳон уруши, агар у содир бўлса, ядровий ва ҳалокатли бўлади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Aljazeera телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
“Учинчи жаҳон уруши ҳалокатли ядро уруши бўлади”, дейди вазир.
Унинг қайд этишича, Россиянинг махсус ҳарбий амалиёти Украинани қуролсизлантиришга қаратилган.
"Украинадаги, жумладан Киевдаги ҳарбий амалиёт Украинани қуролсизлантиришга қаратилган. Россия Украинанинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймайди", деган Лавров.
Лавров Россия Федерацияси санкцияларга тайёр эканини, бироқ уларнинг спортчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимларига таъсир қилганидан ҳайратда эканини айтган.
Унинг сўзларига кўра, Украина томони АҚШ буйруғи билан музокараларни чўзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Мюнхен хавфсизлик конференциясида сўзлаган нутқида Киев хавфсизлик кафолатлари эвазига ядровий қуролдан воз кечишни назарда тутувчи Будапешт меморандуми бўйича ўз мажбуриятларини қайта кўриб чиқиши мумкинлигини тан олганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь