Уч йилда маҳаллалардаги тадбиркорлик лойиҳаларига 314 трлн сўм ажратилди – Президент

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев туман ва маҳаллада камбағаллик ҳамда ишсизликка масъул ходимларда ҳадик борлиги, ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олишни истамаётгани учун танқид қилди. Бу ҳақда мамлакат етакчиси камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда сўз очди.

Билдирилишича, йиғилишда жойларда натижа бўлмаётганининг асосий сабаблари таҳлил қилинган. 

“Маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар вилоят, туман, шаҳар ва маҳалладаги ходимларга қабул қилинган қарорларни қандай ижро этиш бўйича аниқ кўрсатмалар бермаётгани айтилган. Айрим раҳбарлар яратилган шароитлардан тўғри фойдаланиш ва “еттилик” фаолиятига холис баҳо беришни билмаётгани кўрсатиб ўтилган. 

Шунингдек, туман ва маҳаллада камбағаллик ҳамда ишсизликка масъул ходимларда ҳадик борлиги, ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олишни истамаётгани танқид қилинган.

Бундан ташқари, камбағалликни қисқартириш бўйича 50 йиллик тажрибага эга Хитой ҳам замон талабидан келиб чиқиб, қуйи тизимга доимий равишда аниқ кўрсатмалар бериб бориши таъкидланган.

“Ўтган уч йилда маҳаллалардаги тадбиркорлик лойиҳаларига 314 триллион сўм ресурс ажратилди. Лекин кредитларнинг камбағалликни қисқартиришга таъсири барча туманда бирдек сезилмаяпти”, деган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилалар сони 700 мингга камайганини билдирган эди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг