Уч вилоятда қарийб ярим млрд сўмлик энергия талон-торож қилинди
3-саҳифа
−
14 июл 969 2 дақиқа
Самарқанд, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида табиий газ ҳамда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Иштихон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро З.Т. “Халқобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланган ҳолда ундан тижорат мақсадларида фойдалангани аниқланган. Оқибатда давлатга 246,2 млн сўмлик табиий газ зарари етказилгани маълум бўлган.
Шунингдек, департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан олиб борилган текширувда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг масъул шахслари умумий ўрта таълим мактаби биносида электр тармоғига ноқонуний равишда уланиб, 114,6 млн сўмлик электр энергиясидан фойдалангани аниқланган.
Бундан ташқари, Қашқадарё вилояти Косон тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда “С.Б.” фермер хўжалиги раҳбари Э.С. “Қуйибоғ” МФЙ ҳудудидаги ер майдонида сув насоси ҳамда дала шийпонидаги электр ускуналарини умумий электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб қўйгани аниқланган. Ушбу ҳолатда 109,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани қайд этилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона фош этилганди.
Live
БарчасиТошкентдаги уйга ўт кетди
14 июл