Наманганда 1,5 млрд сўмлик “свет” ўғирланди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида 1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона фош этилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ўтказилган назорат тадбирида “О. О.” оилавий корхонасига қарашли бетон-ғишт ишлаб чиқариш цехида шартномасиз, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 558 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг