Уч нафар ўзбекистонлик “киллер” “Коля Қирғиз” учун ўч олмоқчи бўлди

Жамият

image

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари томонидан буюртма асосида одам ўлдириш ниятида гумон қилинган уч фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚ Матбуот маркази хабар бермоқда.

"Уч нафар ёлланма қотил Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Маълум бўлишича, улар Қирғизистонга қонундаги ўғри (“вор в законе”) Қамчибек Кўлбоевнинг ўлими ортидан қасос олиш учун келган”, дейилади хабарда.

Қотилликни ният қилганлар – 1997 йилда туғилган О.К., 1996 йилда туғилган А.Р. ва 1994 йилда туғилган И.А. гумонланувчи сифатида қўлга олинган.

"Тергов-суриштирув чора-тадбирлари давомида улар кўрсатма беришди, уларга “Коля Қирғиз”нинг ўлими учун қасос олиш тўғрисида буйруқ берилган. Ҳибсга олиш чоғида улар бир қатор фуқароларни ўлдиришга алоқадорлиги ва қидирувда экани маълум бўлди", дейилади МХДҚ хабарида.

Қўмитанинг қайд этишича, қўлга олинганлар Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 октябрь куни Қирғизистонлик криминал авторитет Қамчибек Кўлбоев (Қамчибек Асанбек) Бишкекда ўлдирилди.

Шундан сўнг, Қирғизистон юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Аҳрор Иминов уюшган жиноий гуруҳни молиялаштирганликда гумонланиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

киллер Коля Қирғиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг