Уч кунда Россиядан 830 нафар ўзбекистонлик қайтарилди

Жамият

image

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмасига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 25 майдан 7 июнгача 17 та чартер рейсни амалга ошириш белгиланганди.

Бугунгача ушбу рейсларнинг учтаси амалга оширилди. Ушбу рейсларда Россия шаҳарлари – Екатеринбург, Москва ва Санкт-Петербургдаги 830 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Навруз Ашурматов маълум қилди.

25 май куни амалга оширилган Тошкент – Екатеринбург – Тошкент рейсида 278 нафар, 26 май куни Тошкент – Москва – Тошкент рейсида 275 нафар ва 27 май куни Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент рейсида 277 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилган.

Хориждан қайтган барча фуқаролар аэропортдан карантин марказларига юборилган.

Маълумот учун, бугун, 28 май куни Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент ҳамда Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида чартер рейслари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистн Президенти кейинги ўн кунда хориждан яна 10,5 минг ўзбекистонлик қайтиши кутилаётганини маълум қилганди. 26 май ҳолатига Ўзбекистонга хориждан 47 минг фуқаро қайтиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

чартер

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг