Кейинги 10 кунда 10,5 минг ўзбекистонлик ортга қайтиши кутиляпти – Президент
Жамият
−
26 Май 2020
5533Бугунгача Ўзбекистонга хориждан 47 минг фуқаро қайтиб келди. Яна 100 мингги қайтиш истагида. Бу ҳақда бугун, 26 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши вақтида айтиб ўтди.
“Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқароларимиз сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Афсуски, уларнинг, айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган.
Беморларнинг қарийб 50 фоизини ҳам хориждан келган фуқаролар ташкил этади.
Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқин ватандошимиз чегара постлари орқали юртимизга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.
Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас”, деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, хориждаги ватандошларни қайтариш учун 25 майдан 7 июнгача 17 та чартер рейс амалга ошириш режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь