Миллий терма жамоа учун чартер рейс йўлга қўйилади
Спорт
−
16 Октябрь
8747Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги кейинги 2 та ўйини учун Доҳа - Вьентьян - Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейс ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Миллий жамоа кейинги учрашувларни 14 ноябрь куни Қатарда мезбонларга қарши ҳамда 19 ноябрь куни Лаосда Шимолий Кореяга қарши ўтказади. Меҳмондаги иккита ўйинда жамоага қулайлик яратиш мақсадида ЎФА томонидан режа асосида махсус рейс йўлга қўйиладиган бўлди.
Маълумот учун, саралашнинг ортда қолган 4 та туридан кейин Ўзбекистон 10 очко билан ўз гуруҳида 2-ўринда бормоқда. Худди шунча очкога эга Эрон эса 1-ўринни банд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятлари кескин ошгани хабар қилинганди.
Ҳозирда Сречко Катанец шогирдларининг мундиалга чиқиш имконияти 93,1 фоизни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси