“Уч қаҳрамон”даги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Кеча, 11 август куни Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳудудида жойлашган “Уч қаҳрамон” бозорида ёнғин содир бўлган эди. Ёнғинни бартараф этиш борасида кўрилган тезкор чоралар натижасида 12 минг м2 майдонда жойлашган савдо дўконлари ёнғиндан сақлаб қолинган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

“Уч қаҳрамон” бозорининг умумий дўконлар қурилган майдони 20 минг м2 эканини ҳисобга олсак, ёнғин оқибатида мажбуанинг 40 фоизи зарар кўрган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар аниқланмади.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

“Ҳозирда ёнғин келиб чиқиши сабабларига аниқлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, тергов органлари якуний хулосасига кўра қўшимча ахборот берилади”, дейилади ИИББ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Уч қаҳрамон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг